Европа Иттифоқи кўмагида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Рақамли ҳуқуқ бўйича биринчи Медиа Академия бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 19–21-сентябрь кунлари Avenue Park меҳмонхонасида ўтказилган Академия танлов асосида сараланган 25 нафар медиа вакилини бирлаштириб, Ўзбекистонда рақамли ҳуқуқларни илгари суриш ва ҳимоя қилиш салоҳиятини кучайтиришга қаратилди.
Мазкур таълим ташаббуси икки йил давомида амалга оширилади. Дастур интернетда фикр билдириш эркинлиги, киберхавфсизлик, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, фактчекинг ва журналистларнинг ҳуқуқий ҳимояси каби йўналишларда амалий билимларни ривожлантиришни кўзда тутади.
ЛойиҳаЗамонавий журналистикани ривожлантириш маркази (Ўзбекистон) ва Қонунчилик сиёсатини тадқиқ этиш маркази (LPRC, Қозоғистон) ҳамкорлигида, Европа Иттифоқи молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.