Чуст тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шарофиддин Юсупжонов 1800 доллар пора олганда қўлга олинган, дея хабар берди «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастури.
Чуст туманида истиқомат қилувчи Юсупжонов (1979 й. т.) боғдорчилик хўжалигини яратиш учун 5,3 гектар ер ажратишни сўраб мурожаат қилди. Бунга жавобан ҳоким ўринбосари 2000 доллар талаб қилди.
Гумондорни ҳибсга олиш операцияси Давлат хавфсизлиги хизмати Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши кураш бошқармаси ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Айбланувчига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210-моддаси (порахўрлик) бўйича жиноий иш қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.