Бугун Фарғона вилоят судида ўтказилган матбуот анжуманида вилоят суди ва вилоят маъмурий судининг раислари ҳамда уларнинг ўринбосарларининг судларнинг 2022 йилнинг 9 ойида амалга оширилган фаолияти юзасидан ахборотлари тингланди.
Тадбирда Фарғона вилоят суди, Фарғона вилоят маъмурий суди, туманлараро, туман (шаҳар) судлари томонидан 2022 йилнинг 9 ойида кўрилган жиноят, фуқаролик, иқтисодий ҳамда маъмурий ишлар таҳлили, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан чиқарилган айблов ҳукмлари, жазо амалиёти, ишларни юқори инстанцияларда кўрилиш аҳволи, оқлов ҳукми, судланганлик ҳолати шунингдек, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг таҳлили, ҳуқуқий тарғибот ишлари, жисмоний ва юридик шахслар вакиллари қабули, Меморандумлар ижроси, қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда соҳага оид бошқа маълумотлар ҳақида батафсил ахборотлар бериб ўтилди.