Медиасаводхонликнинг аҳамиятини тарғиб қилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Тошлоқ тумани спорт мактаби жамоаси вакиллари иштирокида интернет хавфсизлиги масалаларида семинар ўтказилди.

«Интернет хавфсизлиги – соҳада истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари» деб номланган мазкур тадбирда иштирокчиларга интернетдан фойдаланишда медисаводхонликнинг тутган ўрни ва аҳамияти, шахсда медиасаводхонлик ва танқидий фикрлашни шакллантириш, спам, банк карталари воситасидаги қаллобликлар, фишинг, кибертовламачилик, кибербуллинг, болаларни нохуш ахборотлардан ҳимоя қилиш масалаларида фикр ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

Шунингдек, тушунтириш ишларида nuqtainazar.uz ҳамкорлигида медиасаводхонликни тарғиб қилиш йўналишида тайёрланган видеороликлардан ҳам фойдаланилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий ижро этувчи аппаратлари фаолияти юзасидан ҳамм ахборотлар бериб ўтилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.