Фото: Бош прокуратура департаменти

Тошкентда абитуриентни $10 мингга ОТМга ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Миробод туманида фуқарони $10 минг эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Миробод туманида муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Д.А. Р.га ўзини Олий таълим вазирлигида ишлашини айтиб, уни $10 минг эвазига Қирғизистондаги халқаро университетга ўқишга киритиб қўйишини, сўнгра юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишини Тошкент тиббиёт педиатрия институтига кўчиртириб беришини айтган.

Шундан сўнг, Д.А. сўралган пулларнинг $8 мингини муқаддам қўлга киритиб, қолган $2 мингини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.