Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими ва ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари фуқарога ўқишини $5,5 мингга кўчиртириб беришни ваъда қилган фирибгарни ушлади.
Аниқланишича, Х.Х. фуқаро Ш.га юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Қирғизистондаги тиббиёт билим юртининг 1-босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги маълумотнома тайёрлаб бериб, шу орқали ўқишини Тошкент тиббиёт академиясига кўчириб 2-босқичдан давом эттириш масаласини ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.