Forbes ёзишича, бугунги кунда Ғарб мамлакат муваффақиятини таъминлашга мажбур, сабаби Совуқ урушдан кейинги пайтлардан буён у бундай иттифоқчиларни тўлақонли қўллаб-қувватламасдан келмоқда.
Айни пайтда Афғонистондаги беқарор вазият келажакка таҳдид солиши мумкинлигидан ва Ўзбекистон Афғонистонга алоҳида таъсир кўрсата олиш имкониятига эгалигидан келиб чиққан ҳолда Ғарб мамлакатлари республикага ёрдам бериш истагини билдирмоқда, деб ёзади Forbes нашри.
Марказий Осиё сўнги 200 йил ичида биринчи марта дунё ҳамжамиятининг эътиборини тортмоқда, Ўзбекистон эса минтақанинг марказидир. Бошқача қилиб айтганда, Ипак йўли мамлакатларида, ташқи кучларнинг таъсирига чалғимасдан, «ўз тақдирларини яратувчиси» бўлиш учун ҳақиқий имконият мавжуд. Бироқ минтақавий ва глобал кучлар бирлашмаса, бу имконият унчалик катта бўлмаслиги ёки умуман йўққа чиқиши ҳам мумкин.
Forbes шунингдек, Хитой бугунги кунда минтақадаги барча мамлакатлар учун доминант савдо шеригига айланишга тайёрлигига ҳам аниқлик киритди. Яқинда Хитойнинг Эрон билан 400 миллиард долларлик йирик шартномаси имзолаганлиги Пекинга барқарор, арзон нефт бозорига кириб бориш, Эронга эса Ғарб санкцияларини айланиб ўтиш имкониятини ҳам яратиб берди.
Шунингдек нашр томонидан, Ўзбекистонда давлат муассасалари томонидан, жамоатчилик фикрининг консерватив қисмидан олдинлаб кетмаган ҳолда, аҳоли ҳаётини онгли равишда либераллаштириш бўйича муҳим қадамлар қўйилаётганлигига алоҳида эътибор қаратиб ўтилди.
Ўзбекистон Президенти Мирзиёев ўзининг ваколат муддати биринчи икки йилини жуда донолик билан қўшни давлатлар билан юзага келган сунъий тўсиқларни олиб ташлаш ишига сарфлади. У Ипак йўлида жойлашган мамлакатларни бошини қовуштириб, ўзига хос савдо блокини яратишга интилди, дейишга асос бор. Эҳтимол, у шунда бир блокка бирлашган ҳудудни издан чиқариш, битта мамлакатни издан чиқаришдан кўра қийинроқ бўлишини назарда тутгандир. Шу билан бирга, у глобал фондлар мамлакатнинг мустаҳкам пойдеворга эгалигидан ва унинг хавфсизлигини таъминлаш ишига ҳисса қўшишларидан манфаатдорлигини намойиш қилган ҳолда, ҳар қандай мамлакатдан, жумладан Европа ва АҚШдан Ўзбекистонга сармояларни жалб қилишни рағбатлантирди. Шундай қилиб, дунёга йўл фақат Москва, Пекин ёки бир гуруҳ олигархлар, сулолалар ёки имомларнинг аҳолига таъсиридан фойдаланиши мумкин бўлган бошқа кучлар орқали ўтмайди, – дейилади Forbesмақоласида.
Forbes муаллифининг фикрига кўра, Ўзбекистон мисолида улкан гегемон кучлар соясида эркинлик ва мустақилликка интилиб, география бу тақдирдир, деган қоидани бузишга ҳаракат қилинаётган ҳолатга гувоҳ бўлиниши мумкин. Ғарб эса мамлакат муваффақиятини таъминлашга мажбур, сабаби Совуқ урушдан кейинги пайтлардан буён у бундай иттифоқчиларни тўлақонли қўллаб-қувватламасдан келмоқда.