Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти фуқароларни Қозоғистонга сафар қилишда қўшни мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетганини ҳисобга олишга чақирди.
Жумладан, асосан шимолий ҳудудларда ҳаракатланиш учун транспорт воситасини танлаётганда ҳамда автобус ёки бошқа автомобиль транспорти турларида Россияга ўтаётганда дуч келиш мумкин бўлган хавфларни ҳисобга олиш зарурлиги уқтирилади.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси Консуллик бўлими берган маълумотларга кўра, қаттиқ совуқ тушгани муносабати билан республика аҳамиятидаги «Астана-Петропавловск» трассаси автотранспортлар учун ёпилган, маҳаллий аҳолига эса сафарларга чиқмаслик тавсия қилинган.
Казгидромет сайтида 8 февраль куни Шимолий Қозоғистон вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 40 даражагача совиши, кундузи қор бўрони бўлиши ҳақида огоҳлантирилган. Жанубий-шарқий шамол 15−20 м/с тезликда эсиб, айрим жойларда 25 м/с га қадар кучаяди.
Шарқий, шимолий ва марказий Қозоғистонда ҳаво ҳарорати кечки вақтларда 45 даража совуқ, жанубда эса 30 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Совуқ ҳавога қор бўрони ва туман ҳамроҳлик қилади.
Қозоғистон ОАВнинг синоптикларга таяниб хабар қилишича, бу йил қиш сўнгги етти йилда ичида энг совуғи бўлмоқда.