Судда вакиллик қилиш мумкин бўлмаган шахслар кимлар?

Қуйидагилар судда вакиллик қилиши мумкин эмас:

1) Вояга етмаган шахслар, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно;

2) Васийлик ва ҳомийлик белгиланган шахслар;

3) Судьялар, прокурорлар, суриштирувчилар, терговчилар, суд девони ходимлари, бундан улар қонуний вакил (ота-оналар, фарзандликка олганлар, васийлик, ҳомийлик) сифатида, шунингдек тегишли суд, прократура, суриштирув, ва тергов органларининг вакили сифатида қатнашган ҳоллар мустасно;

4) Манфаатли ваколат берувчининг манфаатларига зид бўлган шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатаётган ёки илгари ёрдам кўрсатган шахслар;

5) Шу низо билан боғлиқ медиация тартиб-тамойилларини амалга оширишда медиатор сифатида иштирок этганлар, бундан қонунчиликда назарда тутилган ва медиаторнинг иштироки юзасидан ўзаро розилик бўлган ҳоллар мустасно;

6) Судья, прокурор, суд мажлиси котиби, эксперт, мутахассис, таржимон билан қариндошлик муносабатларида бўлган шахслар.

Ф.Асқаров, Фуқоролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди судьяси.