Ҳисоб-китобли таваккалчилик оиланинг моддий аҳволини ўнгланишига олиб келди

UzTREND камбағаллик муаммоси ва унга қарши курашиш йўллари ҳақида сўз юритишда давом этадиЛойиҳамизнинг бундан аввалги қисмида сизларни олмалиқлик бир оила билан таништиргандик. Уларнинг ойлик даромади (эр, хотин ва уларнинг мактаб ёшидаги икки фарзанди) ҳар бирига тахминан 350-400 минг сўмдан тўғри келишини айтгандик. Яъни уларнинг даромади давлат томонидан бир киши учун расман белгиланган ойлик 498 минг сўмга етмаганлиги сабабли улар камбағаллик даражасидаги оила ҳисобланади.

Улар кам таъминланган оилалар рўйхатига киритилганидан сўнг эр-хотиннинг ақлига бир фикр келди: банкдан кредит олиб, кичик бўлса-да, ўз бизнесини бошласалар қандай бўларкан? Аммо улар кредитни ўз вақтида қайтара олмасликларидан қўрқиб, буни қилмадилар. Эртанги кунига ишончи йўқ бундай одамлар, афсуски, кам эмас. Аммо бизнинг бугунги қаҳрамонимиз имкониятдан фойдаланишга қарор қилганлардан биридир.

АКМАЛ, КРЕДИТ ВА ПРИНЦЕССА

Аниқроқ қилиб айтсак…шахзода. Боз устига, қора шахзода. Батафсил сўзлай. 1981 йили “Ўзбекфильм” киностудияси томонидан “Акмал, аждархо ва малика” номли эртак-фильм экранга чиқарилиб, кўплаб танқидчиларнинг фикрига кўра, совет киносининг болалар учун яратилган “олтин жамғармаси”га киритилган. Бизнинг навбатдаги қаҳрамонимиз ҳам оиласи ҳаётини эртакка айлантирмоқчи эди. Бу ният амалга ошганга ўхшайди. Бу – Жиззах шаҳрида яшовчи 50 ёшли Акмал Аҳмедов. Унинг хотини ва ўғли бор. Бундан бир ярим йил олдин улар камбағал ҳисобланарди. Ўшанда оила бошлиғи уч кишилик оила учун 1,5-2 миллион сўм (тахминан 1,5-2 доллар) пул топарди.

Лекин ўтган йили Акмал банкдан 32 миллион сўм қарз олди. Бу – имтиёзли, одатдаги 14 фоизли “аждарҳо” кредит эмас. Бу маблағга Акмал инкубатор сотиб олиб, парранда – ғоз, ўрдак ва курка етиштиришни йўлга қўйди. У қуён боқишни ҳам бошлаган.

“Қора шахзода” номли зотдор куркалар унинг фахри ҳисобланади. Ҳозир Акмалнинг ойлик даромади 500-600 доллар атрофида. Бу, пойтахт ўлчовига кўра, унчалик кўп эмас, гарчи у Тошкент аҳолисининг ўртача даромади билан ҳудудлардаги одамлар ҳаётини таққослагандаги расмий маълумотларга деярли мос келади.

Акмалнинг оиласи истиқомат қилаётган Жиззах вилоятида эса бу кўрсаткич икки баробардан юқори.

Ҳозирда Акмал Аҳмедов мустақил равишда парранда еми ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Ҳозирча эса уни сотиб олишига тўғри келаяпти.

Бошловчи-тадбиркорнинг ҳисоб-китобларига кўра, режани амалга ошириш учун унга камида 20 гектар қўшимча ер керак. Акмал аллақачон маҳаллий ҳокимиятга ариза топширган.

У оғир меҳнатдан қочмайди ва шу ерни олса, ниҳоят камбағалликдан батамом қутулишига ишонади.

Умид қиламизки, у албатта муваффақиятга эришади ва “эртанги бахт қуши” Акмал ва унинг оиласини камбағалликдан халос этади.