Жорий йилги тест агар давлат комиссиясининг ёки махсус комиссиянинг таклифлари, чекловлари бўлмаса, ОТМга кириш имтиҳонлари тўлиқ ёпиқ биноларда ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Жавлон Нурматов маълум қилди, деб хабар берди ЎзА.
«Агар давлат комиссиясининг ёки махсус комиссиянинг таклифлари, чекловлари бўлмаса ҳозирги вақтда тайёргарлик ишлари тўлиқ ёпиқ биноларда ўтказишга режалаштирилиб олиб борилмоқда», — деди ДТМ вакили.
Унинг сўзларига кўра, шу йил ҳам аввалги йиллардаги каби абитуриентларга сув ва ручка берилади.
«Қораламалар масаласида ДТМда тест саволларининг, айниқса, аниқ фанларга ишлаш учун қулайлаштириш мақсадида китобларда саволларнинг оралиқ масофалари Cambridge таклифларидан келиб чиққан ҳолда айнан ишлаш ва ҳисоб-китоб учун маълум бир жойлар қолдирилади», — деди у.