2018 йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида «Норвегия Хельсинки қўмитаси» (НХҚ) халқаро ноҳукумат ташкилоти Бош котиби Бьерн Энгесланд билан учрашув бўлиб ўтди.
ТИВ ахборот хизматига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва НХҚ ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Бьерн Энгесланд Норвегия Хельсинки қўмитаси номидан қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва демократик институтларни ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон раҳбарияти томонидан сўнгги йилларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади ва ўзгаришларни қўллаб қувватлаш, демократик қадриятлар ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашишга тайёрлигини изҳор этди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.