“Радар” ўрнатилган жойда “Радар” йўл белгиси бўлиши шартми?
Адлия вазирлиги ҳайдовчилар томонидан кўп бериладиган саволларга жавоб берди.
Ўзбекистон Адлия вазирлигининг хабар беришича, “Радар” йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги назоратга олинган барча жойларга ўрнатилиши шарт.
Стационар махсус техника воситаларидан фойдаланиладиган жойларда доимий йўл белгиларини, кўчма махсус техника воситаларидан фойдаланиладиган жойларда эса кўчма устунга вақтинчалик йўл белгиларини ўрнатиш кўзда тутилади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги қарорига кўра, ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини махсус аудио ва видео қайд этиш қурилмалари билан жиҳозланган транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда ошкора усулда амалга оширади.
Кўчма фоторадар ва мобиль комплекслар бириктирилган ЙПХ ходимларининг кунлик дислокацияси бўлиши лозим.