Қишки таътил вақтида ОТМ ва касб-ҳунар коллежи талабаларига темир йўл чипталарини харид қилиш учун 50 фоиз миқдорида чегирмалар тақдим этилди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ҳар йилги икки ҳафталик қишки таътил вақтида темир йўл чипталарини харид қилиш учун чегирмалар белгилангани ҳақида эълон қилди.
Бу йил талабаларнинг қишки таътили 2019 йилнинг 20 декабридан 2020 йилнинг 6 январига қадар этиб белгиланган.
Шу сабабли, 2019 йилнинг 16 декабридан 22 декабрига ва 2019 йилнинг 28 декабридан 2020 йилнинг 6 январигача бўлган вақтда ОТМ ва касб-ҳунар коллежи талабаларига темир йўл чипталарини харид қилиш учун 50 фоиз миқдорида чегирмалар тақдим этилади. Фақат ички йўналишдаги поездларига. Юқори ҳаракатланувчи «Афросиёб» поезди бундан мустасно.