Тикув машинасидаги носозликлар бепул бартараф этиб берилди

04.07.20251 164

Харид қилинган тикув машинасидан фойдаланиш жараёнида нуқсонлар аниқлангани ва сотувчи томонидан уларни бепул бартараф этиб бериш чоралари кўрилмаётганлиги тўғрисида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 ягона ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганиш ишлари ҳақдорлик мавжудлигини кўрсатди

30.06.20251 738

Данғара тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Қ.И.нинг чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатувчи корхона томонидан ҳисобланган қарздорлик суммасидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.

ЎЗБЕКИСТОН ҲОЖАТХОНАЛАРИ

28.06.20251 654

UzTrend жамоаси Ўзбекистонда деярли ёпиқ, лекин жуда долзарб “ҳожатхона” мавзусига бағишланган лойиҳани давом эттиради.

Россияга кириш учун тақиқи борлиги сабаб парвози қолдирилган истеъмолчининг авиачипта учун тўлаган пули қайтариб олинди

26.06.20251 795

Риштон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Қуйи Авазбой» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.У.нинг унда Россияга кириш учун тақиқ аниқлангандан сўнг авиачиптани сотувчига қайтарган бўлсада, чипта учун тўланган 3 544 000 сўм пулини қайтариб ололмаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Курьерлик хизматига талаблар белгиланди

24.06.20251 845

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан Электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низом электрон тижорат доирасида курьерлик хизматлари фаолиятининг тартибини белгилайди ва ушбу соҳада ягона ҳуқуқий меъёрларни жорий этади.

Жамият аралашуви билан пенсионер аёлнинг муаммоси ҳал қилиб берилди

21.06.20251 773

Марғилон шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг «Турон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи, пенсионер Л.Ю.нинг узоқ муддат хорижда даволаниб қайтгани ва бир йил давомида тўпланиб қолган пенсиясини олишда муаммога дуч келаётганлиги юзасидан қилган мурожати ўрганилди.

Газ тақсимлаш қурилмаси носозлиги билан боғлиқ муаммо ҳал этилди

18.06.20251 877

Ўрганишда истеъмолчи яшайдиган маҳаллага ўрнатилган RD-32 русумли газ тақсимлаш қурилмаси табиий газ босимига яроқсиз деб топилиб, RDUK-50 русумли газ тақсимлаш қурилмаси билан алмаштирилди ҳамда газ босими созланди.

Жамият аралашуви билан муаммони тезкорликда баратараф этиш чоралари кўрилди

13.06.20251 756

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Учкўприк туман «Миришкор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Р.З.нинг кафолат муддати билан харид қилинган кир ювиш машинасида юзага келган нуқсонни бартараф этиб берилиши масаласида юзага келаётган муаммо юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ишонч телефонига ҳамда худди шу мазмунда Федерация телеграм ботига қилган мурожаати ўрганилди.

Аҳоли (истеъмолчилар)дан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни ўрганиб чиқилиши натижалари юзасидан брифинг ўтказилди

13.06.20251 713

Фарғона шаҳридаги «ННТлар уйи»да Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан вилоят ҳокими ва АОКА директори томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режаси асосида «Ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларига аҳоли (истеъмолчилар)дан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни ўрганиб чиқилиши натижалари» мавзусида брифинг ўтказилди.

Автотураргоҳлар фаолияти бўйича жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилмоқда

11.06.20251 603

ЎИҲҲҚЖ Федерацияси ҳамда Фарғона вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган кузатув-ўрганишлар режаси асосида вилоят ҳудудидаги бозорлар, йирик савдо ва кўнгилочар масканлар автотураргоҳлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳолати жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди. Ўрганилган 27 та автотураргоҳларнинг 2 таси ҳеч қандай ҳужжатларсиз фаолият кўрсатаётганлиги маълум бўлди.

Ижрочи томонидан иш бажариш жараёнида нуқсонга йўл қўйилгани истеъмолчи билан унинг ўртасида низоли ҳолатни келтириб чиқарган

04.06.20251 807

Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ижрочи томонидан истеъмолчининг 850 000 сўм пулини тўлиқ қайтарилиши ва юзага келган муаммони бартараф этилишига эришилди.

Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди

30.05.20251 897

Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги 330-сон қарори қабул қилинди.

Фонд раҳбари фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан мулоқот ўтказди

28.05.20251 662

Мулоқот доирасида тадбир иштирокчиларининг кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланиб, ННТ вакилларининг Жамоат фонди фаолиятига оид саволларига жавоблар қайтарилди.

Фойдаланиш жараёнида нуқсонлари юзага чиққан мобил қурилма мақбул сифатдагисига алмаштирилди

27.05.20251 728

Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Қўшчинор» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи С.Э.нинг 6 100 000 сўмга сотиб олинган мобил қурилмада интернет яхши ишламагани сабабидан уни сотувчига қайтарилиб, худди шу русумдаги бошқа мобил қурилмага алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Ҳудудий бирлашма томонидан Федерациянинг Тошлоқ туман жамияти фаолияти юзасидан брифинг ўтказилди

23.05.20251 600

Ҳудудий бирлашма томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Фарғона вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган медиа режа асосида «Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига аҳоли (истеъмолчилар)дан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни ўрганиш натижалари» мавзусида брифинг ўтказилди.

Банкомат «бермаган» бир миллион сўм пул истеъмолчининг банк картасига қайтарилди

21.05.20251 842

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Садда» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Н.О.нинг банкоматдан 1 000 000 сўм пулни нақдлаштириш жараёнида юзага келган муаммо бўйича қилган оғзаки мурожаати ўрганилди.

1 2 3 93