Адлия вазирлиги “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида бизнес-субъектларининг аноним сўровларини ўтказади

30.09.20191 532

Ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига мажбурий жалб қилиш, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳолатларини аниқлаш асосий мақсад сифатида белгиланган.

Дарахтларни кесишга мораторий жорий этиш режалаштирилмоқда

27.09.20191 571

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов топшириғи билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

1 октябрдан «TRADE-IN» дастури ишга туширилади. Қўлланилган машиналарни устама эвазига янгисига алмаштириш мумкин бўлади

26.09.20191 757

Бу президентнинг 18 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» қарорида кўзда тутилган.

Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилмоқда

13.09.20191 580

Бу Ўзбекистон президентининг 11 сентябрдаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонида кўзда тутилган.

Яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилинмоқда

11.09.20192 134

Президент фармони билан, жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилинади, дейилади Адлия вазирлигининг Telegram-каналида.

3,2 миллиард сўмлик маиший техника буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

10.09.20191 830

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида қўшни мамлакатдан Фарғона водийси орқали ноқонуний йўллар билан олиб кирилган маиший техника буюмларининг ноқонуний айланмаси фош этилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» чипталар сотиладиган сайтини янгилади

09.09.20191 635

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси E-ticket чипталари сотиладиган сайти янгилангани ҳақида маълум қилди. Эндиликда ушбу сайт орқали ҳам ички, ҳам халқаро қатновлар учун чипталарни сотиб олиш мумкин.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Республика олий таълим муассасаларида амал қиладиган тўлов-контракт қиймати миқдорлари эълон қилинди

06.09.20191 599

Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга ошириши мумкин.

620 минг нафардан ортиқ ўқувчи 1-синфга қадам қўйди

04.09.20191 473

Жорий йилнинг 4 сентябрь санасидан Ўзбекистонда фаолият юритаётган 9904 та давлат умумтаълим муассасаларида 2019−2020 ўқув йили бошланди. Мазкур ўқув йилида мактаблар ўтган ўқув йилига нисбатан 213 тага кўпайди. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар берди.