Ергеодезкадастр давлат қўмитаси янги онлайн-хизматни ишга туширди

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн бериш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2018 йилдаги «Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1060-сон қарорига мувофиқ янги тартибот жорий этилди.

Кўчмас мулк объекти мулкдорлари ёхуд ушбу объект бўйича ашёвий ҳуқуқлар эгалари ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, чекланган ёки бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб бир ой муддатда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида ариза билан мурожаат қилишлари шарт.

Буни Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки электрон шаклда амалга ошириш мумкин.

Интерактив хизматдан фақат ЯИДХПда авторизация қилинган фойдаланувчилар фойдаланишлари мумкин.