Нуқсонли товар алмаштириб берилди
Ёзёвон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Тошҳовуз» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи А.И.нинг 185 000 сўмга харид қилинган оёқ кийими хонадонга келтирилиб кийиб кўрилиши жараёнида нуқсон аниқлангани, сотувчи уни алмаштириб бермаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.
