
Нуқсонли чиққан скутер бошқасига алмаштирилди
Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Полосон» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Т.А.нинг 5 421 000 сўмга харид қилинган скутернинг ишлаш самарадорлиги сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан ваъда қилинган даражада чиқмаганлиги ва уни сифатлисига алмаштиришда амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.