Коммунал хизматлар истеъмолчилари тегишли ташкилотнинг расмий сайтидаги шахсий кабинетларини бошқаришни ўрганишлари муҳим

29.09.20251 775

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига коммунал хизматлар (электр, газ, сув таъминоти) истеъмолчиларидан уларга ҳисобланган асоссиз қарздорликлар масаласида турли мурожаатлар бўлиб туради.

ННТлар коррупцияга қарши курашишга жалб этилади

26.09.20251 534

Президентнинг 19.09.2025 йилдаги «Коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-288-сон қарори қабул қилинди.

Яна бир низоли масала истеъмолчи фойдасига ҳал бўлди

24.09.20251 896

Федерациянинг ҳудудий ташкилотлари томонидан истеъмолчилар мурожаатларини ўрганиш давомида сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) томонидан қонун талабларининг тўлақонли ижроси таъминламаган ҳолатларда ва шу каби бошқа низоли масалаларда суд идораларига даъво аризалари киритиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси таъминлаб келинмоқда. Биргина Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида судларга 9 та даъво ариазалари киритилиб, истеъмолчилар фойдасига 368 млн 200 минг сўм моддий ва маънавий зарарлар ундирилди.

Газ ҳисоблагичингиз эски экан деган важ билан тармоқдан узиб қўйилиши ҳолати бартараф қилинди

19.09.20251 699

Кўпчилик табиий газ истеъмолчиларидан газ ҳисоблагич ускунаси кимнинг ҳисобидан ўрнатилади, деган мамзундаги саволлар келиб туради. Бу каби саволларга эса, Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган «Табиий газдан фойдаланиш қоидалари»дан жавоб топиш мумкин.

Банкоматда кузатилган техник носозлик истеъмолчини ноқулай ҳолатга солиб қўйди

16.09.20251 786

Ҳар қандай техникада носозлик кузатилиши мумкин ва бу табиий ҳол. Лекин ушбу техник носозлик банкоматда кузатилса ва бу ҳолат айнан пластик картангиздан фалон суммани ечиб олиниши ва нақд пулни чиқариб бермаслиги тарзида юз берса, ҳар қандай одамнинг ҳам фиғони фалакка чиқиши табиий.

Маиший техникадан фойдаланишда унинг йўриқномаси ёки қўлланмасига амал қилишни унутманг

12.09.20251 824

Сотиб олинаётган маиший техникага кафолат муддати белгиланган дегани бу, товарга ишлаб чиқарувчи томонидан илова қилинган, ундан фойдаланишнинг йўриқнома ёки қўлланмасига амал қилмасдан, ҳоҳлаганича тарзда фойдаланилиши мумкин дегани эмас, албатта.

Нуқсонли товар алмаштириб берилди

08.09.20251 827

Ёзёвон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Тошҳовуз» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи А.И.нинг 185 000 сўмга харид қилинган оёқ кийими хонадонга келтирилиб кийиб кўрилиши жараёнида нуқсон аниқлангани, сотувчи уни алмаштириб бермаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.

Ер участкаларини сотиш тартиби соддалаштирилди

05.09.20251 933

Вазирлар Маҳкамасининг 04.09.2025 йилдаги 559-сон қарори билан электрон аукционлар орқали ер участкаларини сотиш ва кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Истеъмолчининг ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот олиш ҳуқуқи таъминлаб берилиши лозим

03.09.20251 815

Бугунги кунда қаерга қараманг озиқ-овқат, ноозиқ-овқат ва бошқа турдаги товарларни аҳолига реализация қилиш фаолияти билан шуғулланаётган хўжалик юритувчи субъектлардан бирига кўзингиз тушади. Кимдир бундан сотувчилик фаолияти осон эканда, деган хулосага ҳам келиши мумкин.