Федерациянинг ҳудудий ташкилотлари томонидан истеъмолчилар мурожаатларини ўрганиш давомида сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) томонидан қонун талабларининг тўлақонли ижроси таъминламаган ҳолатларда ва шу каби бошқа низоли масалаларда суд идораларига даъво аризалари киритиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси таъминлаб келинмоқда. Биргина Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида судларга 9 та даъво ариазалари киритилиб, истеъмолчилар фойдасига 368 млн 200 минг сўм моддий ва маънавий зарарлар ундирилди.
Шу кунларда Марғилон шаҳар жамияти томонидан яна бир низоли масалада судга даъво аризаси киритилган эди. Унда истеъмолчи С.М. манфаатини кўзлаб, Фарғона шаҳридаги у яшаб келган яшаш майдони 26,84 кв.м. ва умумий майдони 46,66 кв.м. бўлган кўп қаватли уй ўрнига бошқа хусусий қурилиш ташкилоти томонидан қурилган янги кўп қаватли уйдан унга икки хонали хонадонни ажратиб берилиши ҳамда янги уй қурилиши давомида у бошқа жойда ижарада яшаб келганлиги боис, келишувга мувофиқ ижара суммасини ундириб бериш масалалари киритилган эди.
Ишни судда кўриб чиқилиши якунлари билан суд даъво аризасини қисман қаноатлантириш, жавобгар «I. M. S. H.» МЧЖга истеъмолчи яшаб келган хонадон ўрнига қурилаётган кўп қаватли уйнинг икки хонали хонадони 5 кв.м. қўшилган ҳолда даъвогар С.М.га етказиб берилишини нотариал тартибда расмийлаштирилиши ва даъвогарга топширилиши мажбуриятларини юклаб қарор қабул қилди.