Кафолат муддати даврида носоз чиққан чангютгич таъмирлатиб берилди

30.10.20241 800

Истеъмолчи Т.Ш. Тошлоқ туман марказидаги “Техномарт” МЧЖга қарашли кредит савдо марказидан шу йилнинг май ойида қийматини бўлиб тўлаш шарти билан шартнома нархи 3 600 000 сўм бўлган “SAMSUNG” маркали чангютгични харид қилади. Чангютгич бир оз муддат ишлаганидан сўнг носоз ҳолатга келиб қолган.

Кир ювиш машинасидаги нуқсон бартараф қилиниб истеъмолчига соз ҳолатда топширилди

25.10.20241 743

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг «Тўғонбоши» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Т.М.нинг 5 000 000 сўмга харид қилган кир ювиш машинасида кафолат муддати ичида нуқсон келиб чиққанлиги ва сервис маркази томонидан мазкур нуқсонни бартараф этиб бериш ишлари пайсалга солиб келинаётганлиги хусусида Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ягона ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2026 йилнинг июлида ўтказилиши режалаштирилмоқда

23.10.20241 862

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2026 йилнинг 15 июлидан 21 августига қадар ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги тегишли фармон лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинди.

Нуқсонли чиққан скутер бошқасига алмаштирилди

22.10.20241 717

Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Полосон» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Т.А.нинг 5 421 000 сўмга харид қилинган скутернинг ишлаш самарадорлиги сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан ваъда қилинган даражада чиқмаганлиги ва уни сифатлисига алмаштиришда амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Манзил-колониясидаги маҳкум меҳнат таътилига чиқиши мумкин

21.10.20241 745

Одатда, меҳнат таътили хусусида гап кетганда, ходимга ҳар йили муайян муддатга бериладиган таътил кунларини тушунамиз. Хўш, манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкум ҳам меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эгами? Бу ҳақида қонунчиликда қандай меъёрлар белгиланган?

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни тиббиёт соҳасидаги коррупцион ҳолатлар бўйича хабар беришга чақирди

18.10.20242 008

Вазирлик матбуот хизматининг билдиришича, ССВ томонидан тиббиёт тизимида коррупцияга қарши кескин ва муросасиз курашиш, турли бюрократик ва инсон омили билан боғлиқ тўсиқларга барҳам беришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Нореал қарздорлик бартараф қилинадиган бўлди

17.10.20241 908

Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.У.нинг ичимлик суви таъминоти корхонаси томонидан ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.

Йўл ҳаракати қоидаларига тасмаси бор йўл орқали ҳаракатланишни чекловчи қўшимча киритилмоқда

16.10.20241 985

Вазирлар Маҳкамасининг 10.10.2024 йилдаги «Йўл ҳаракати қоидаларига жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида»ги ВМҚ-658-сонли қарори қабул қилинди.

Истеъмолчидаги қарздорлик дастурий таъминот тизими ўзгариши жараёнида юзага келгани ва унинг асоссизлиги маълум бўлди

14.10.20241 787

Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Хонқиз» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи А.Б.нинг электр таъминоти корхонаси томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги ва ушбу ҳолатни ўрганиб чиқиб, масалага ойдинлик киритиб берилиши юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.

Фарғона давлат университетида “Молиявий саводхонлик кутубхонаси” фойдаланишга топширилди

08.10.20241 788

Тадбир доирасида ўтказилган брифингда берилган маълумотларга кўра, “Молиявий саводхонлик кутубхонаси” университетнинг ушбу соҳага яқин бўлган факультети — Иқтисодиёт факультетида ташкилланди.

Истеъмолчининг 47 миллион сўмдан ортиқроқ пул маблағи қайтариб олинди

05.10.20241 900

Тошлоқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Фурқат» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Д.нинг қурилиш компанияси ишларни чўзиб юбориши натижасида уй харид қилишдан воз кечганлиги ва компания унга қайтариши лозим бўлган пул суммасини қайтариб бериш ишларини пайсалга солиб келаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.