Жорий йилнинг 5 август санасида давлатимиз Раҳбари томонидан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланди.
Янги Қонун чиқди деб, ҳамма ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ва мулкларга ҳуқуқ эътироф этилмайди. Қонун билан тартиб-қоидалар белгиланмоқда. Шундай экан, бугунги кунда Кадастр агентлиги тизимида ер қонунбузилиш ҳолатларни олдини олиш мақсадида кучайтирилган ер назорати тадбирлари олиб борилмоқда.
Жумладан, 2024 йил 1 октябрь кунига қадар вилоят бўйича 4 377 та ҳолатда жами 260,7 гектар ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан Кадастр агентлиги органлари томонидан ер қонунбузилиш ҳолатларини содир этган шахсларга нисбатан бартараф этиш юзасидан ёзма кўрсатмалар юборилиб, 2 974 та холатда 144,8 гектар ер майдонларида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари жойида бартараф этилган.
Ер қонунбузилиши ҳолатларини содир этган айбдор шахслар томонидан қурилган қурилишларни буздириш ҳамда ер майдонларини туман захирасига қайтариш мақсадида 1 153 та(102,2 га) ҳолатда судларга даъво аризалар киритилиши таъминланган.
Жиноят аломатлари мавжуд ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан 280 та(29,8 га) ҳолат эса прокуратура органларига тўпланган ҳужжатлар Қўшма тартиб асосида тақдим этилди.
Абдумуталиб Шамшидинов, Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари.