Истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижалари юзасидан брифинг ўтказилди

31.01.20241 834

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Фарғона вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режаси асосида Фарғона шаҳридаги “ННТлар уйи”да “Тизим ташкилотларида 2023 йил давомида истеъмолчиларнинг мурожаатлари билан ишлаш натижалари” мавзусида брифинг ўтказди.

Уяли алоқа воситасида аниқланган нуқсон бепул бартараф этиб берилди

29.01.20241 993

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туман ички ишлар бўлими томонидан юборилган фуқаро мурожаати ўрганиб чиқилди. Мурожаатда харид қилинган уяли алоқа воситаси нуқсонли чиққанлиги ва сотувчи томонидан ушбу муаммони бартараф қилиш чоралари кўрилмаётганлиги маълум қилинган.

Аҳоли хавфсизлиги учун фармацевтика соҳасида дорилар назоратининг янги тизими жорий этилади

27.01.20241 691

2024 йил 1 июлдан бошлаб дори воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ потенциал хавф-хатарларни тезкор аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган фармакологик назорат тизими ташкил этилади.

Бешариқда «Соғлигинг – ўз қўлингда» номи остида лойиҳа амалга оширилмоқда

23.01.20241 959

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондининг гранти соҳиби бўлган эди. Лойиҳа «Соғлигинг ўз қўлингда» деб номланиб, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббий ва экологик маданиятни юксалтириш йўналишида ишлар олиб боришни кўзда тутади.

Маъмурий судларда давлат божини олдиндан ундириш бекор қилинди

22.01.20241 986

Президент томонидан 16.01.2024 йилдаги “Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-897-сон Қонун имзоланди.

Фарзанди учун харид қилинган ўйинчоқда нуқсон аниқлангач, унинг учун тўланган пул қайтариб олинди

16.01.20241 682

Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Янгитурмуш» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.И.нинг фарзанди учун харид қилган ўйинчоқ машина нусқонли чиққанлиги ҳақидаги мурожаати ўрганилди.

Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилди

15.01.20241 852

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрь кунги “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 889-сонли Қонуни  қабул қилинди.

Ижро ҳужжатлари онлайн тарзда берилади

12.01.20242 024

Президент 03.01.2023 йилда ПФ-1-сон «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонни имзолади.  

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат объектларидан эркин фойдаланишлари учун шароитлар яратиб берилганми?

11.01.20241 890

Ўрганишлар давомида вилоятнинг 16 та ҳудудидаги 95 та хўжалик юритувчи субъектларга қарашли бўлган объектлар кузатувдан ўтказилди. Шуларнинг 45 таси аҳолига савдо, умумий овқатланиш, транспорт, молиявий, тиббий ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатувчи хусусий мулкчилик шаклидаги ташкилотлар, 50 таси эса аҳолига турли давлат хизматларини кўрсатувчи давлатга қарашли ташкилотлардан иборат бўлди.

Истеъмолчининг 8 миллион сўмдан ортиқ пуллари қайтариб олиб берилди

09.01.20241 945

Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Қўқон шаҳар «Нурли ҳаёт» кўчасида яшовчи М.Ж.нинг туман ҳудудидан харид қилинган темирчилик маҳсулотларини сотувчига қайтариш муаммо бўлаётгани хусусида Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Тошкент шаҳри, Фарғона ва Андижон вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига чек қўйилди

08.01.20242 053

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Яхши ишламаган газ печи сотувчига қайтариб топширилди

05.01.20242 002

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг «Ғозиёғлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.У. нинг харид қилинган газ печини яхши ишламаганлиги ва уни савдо дўкони қайтариб олмаётганлиги хусусида шаҳар прокуратурасига қилган мурожаати масаланинг тегишлилиги бўйича ўрганилди.

Ўзбекистонда целлофандан тайёрланган гуруч сотилаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

04.01.20242 214

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрига Хитойдан импорт қилинган гуручлар сунъий экани ва целлофандан тайёрлангани айтилган видео хабарлар тарқалган эди. Расмийлар буни рад этди. Божхона қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Нурбек Саломовнинг ЎзАга маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган бу каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Хонадонда интернет тармоғида юзага келаётган муаммо бартараф этилди

03.01.20241 635

Риштон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Фаровонлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Р. Э. нинг интернет хизматларидан фойдаланишда юзага келаётган муаммони ҳал қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.