Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар К.Б. ва Э.К. Бўстонлиқ тумани, “Ғазалкент” ҚФЙ ҳудудидан К.Б.га узоқ муддатга вақтинча фойдаланиш учун ажратилган жами 11,4 гектар боғдорчилик ер майдонини бошқа бир фуқаро Д.А.га фирибгарлик йўли билан 550 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 50 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.