Олий таълим тизимидаги ислоҳотларга бир назар

Олий таълим тизимидаги ўзгаришлар билан қизиқиб, Фарғона давлат университети ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов билан учрашдик.Ҳозирда 100 га яқин нуфузли хорижий университетлар билан ўрнатилган ҳамкорлик олий таълимнинг халқаро ютуқларини ўзлаштириш билан бирга талабаларнинг халқаро стандартлар асосида билим олиши учун замин яратяпти.

Фарғона давлат университетида бугунга келиб 14 та замонавий ўқув бинолари талабаларнинг муносиб билим олишлари учун етарли шароитлар билан таъминлаб берилган.

Бунга шаҳримизнинг Б.Марғилоний кўчасида жойлашган собиқ Компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқув биноларида 5 миллиард сўмлик капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилгани, зарур жиҳозлар билан таъминлангани ва филология факультети талабалари фойдаланишлари учун топширилганини мисол тариқасида келтириш мумкин.

Бундан ташқари, Қувасой шаҳри Суфон МФЙ да жойлашган ўқув амалиёти полигонининг 720 ўринли ўқув биносида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб, Сиртқи бўлим талабалари фойдаланишлари учун топширилди.


Олийгоҳ бунёдкорлик, ўзгариш ва янгиланишлар масканига айланган. Талабаларни турар жой билан таъминлаш борасида Фарғона давлат университетида ҳам 6 та талабалар турар жойи мавжуд бўлиб, ҳозирда уларнинг сиғимини ошириш ва қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ижобий ишлар амалга ошириляпти.

– «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сонли Қарорига асосан, Фарғона давлат университетида 2022-2025 йиллар давомида 7 та янги талабалар турар жойи қуриш режалаштирилган. Сўнги йилларда инновацион жараёнларни ҳуқуқий, ташкилий-иқтисодий жиҳатдан такомиллаштириш, меъёрий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш борасида узлуксиз ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу жараёнларда “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонун жамиятимизнинг барча соҳасини тараққиётнинг илм-фан ва инновацияларга асосланган ҳолда ривожлантириш борасида зарурий инновацион инфратузилмани шакллантириш имконини бераади», – дейди суҳбат чоғида ректор Баҳодиржон Шермуҳаммадов. 

Бугунги кунда Олийгоҳ жамоаси ўз илмий салоҳиятини ошириш, инноваторлик фаолиятини кучайтириш йўлида фаоллик кўрсатмоқда.

Маъруфа СОЛИЕВА