Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқишга кириш учун ҳужжатлар қабули бошланганини эълон қилди. Номзодлар ариза билан вазирликнинг ikkinchitalim.edu.uz платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.
Бунда номзодлар платформада:
ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайдилар.
Бунда, хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.
Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.