Ҳукуматнинг 12 апрелдаги [178-сон] қарори билан «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Унга кўра, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:
-
2010 йилгача бўлган даврда берилганлари — 2023 йил 31 мартгача;
-
2010−2012 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 июнгача;
-
2013−2015 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 сентябргача;
-
2015 йилдан кейин берилганлари — 2023 йил 31 декабргача.