Фото: Транспорт вазирлиги

Самарқанд, Термиз ва Деновдан Тожикистон шаҳарларига автобус қатновлари йўлга қўйилади

Тожикистоннниг «Холдинг Азия Гурпп Таджикистан» корхонаси 2 апрель кунидан бошлаб Душанбе — Термиз, Душанбе — Денов ҳамда Панжикент — Самарқанд йўналишларида тажриба-синов тариқасида автобус қатновларини амалга оширади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Душанбе — Термиз йўналишада қатнов масофаси 251 км бўлиб, йўналишни босиб ўтишга 5 соат 40 дақиқа вақт сарфланади. Душанбе — Денов йўналиши қатнов масофаси 107 км, йўналишга сарфланадиган вақт 2 соат 25 дақиқани ташкил этади. Панжикент — Самарқанд йўналиши қатнов масофаси 64 км бўлиб, йўналишга сарфланадиган вақт эса 1 соат 25 дақиқани ташкил этади.

Қўшимча маълумотларни «Тошкент» автовокзалининг 71 207−87−00 рақамидан, ёки avtovokzal24.uz веб сайтидан олиш мумкин.