Ўзбекистонга 2,2 млн дозадан ортиқ Moderna вакцинаси олиб келинди

Бугун, 9 март куни Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида 2 257 600 доза Moderna вакцинаси келтирилди, деб хабар бермоқда ССВ.

Мамлакатда фойдаланилаётган вакциналарнинг умумий миқдори 59 269 023 дозага етди.

Улардан:

  • 2 404 480 дозаси AstraZeneca;

  • 41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

  • 1 341 790 дозаси «Sputnik V»;

  • 8 580 460 дозаси Moderna;

  • 2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;

  • 1 976 000 дозаси Sinovac;

  • 343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан 46,5 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши 12 720 731 доза вакцина захираси мавжуд.