АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Фарғона вилояти тиббиёт муассасаларига туберкулёз касаллиги билан курашишга кўмаклашиш мақсадида қиймати қарийб 150 минг АҚШ долларига тенг бўлган тиббиёт асбоб-ускуналарини топширди.
Маросимда USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Фарғона вилояти соғлиқни салқаш бошқармаси вакиллари иштирок этди. Тақдим этилган асбоб-ускуналар, шу жумладан электрон термометрлар, стетоскоплар ҳамда отоскоплар, вилоят тиббиёт муассасаларига ўз вақтида ва самарали ёрдам кўрсатиш, сурункали касалликлари бўлган беморларга тезда ташхис қўйиш ва даволаш имконини беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АҚШ Ҳукумати ва халқаро шерикларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида, Ўзбекистон туберкуёз ва у билан боғлиқ ўлим ҳолатларини камайтириш борасида катта муваффақиятларга эришди. Шу билан бирга, касалликнинг дориларга чидамли шакллари Ўзбекистонда ҳали-ҳамон жиддий муаммо бўлиб турибди. USAID туберкулёзнинг дориларга чидамли шаклларини аниқлаш ва даволаш борасидаги маҳаллий ва минтақавий салоҳиятни юксалтириш орқали Ўзбекистон ва Марказий Осиёда унинг юкини камайтириш йўлида фаол ишларни амалга оширмоқда.
Тадбир давомида USAIDнинг Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўлими раҳбари Черри Гумапас шундай деди:«Бугунги тадбир АҚШ билан Ўзбекистон ўртасида ҳудудлар, шу жумладан Фарғона вилоятидаги тиббиёт хизматларини яхшилаш мақсадида давом этаётган шерикликнинг ёрқин мисолидир. Ҳамкорлигимиз Ўзбекистон фуқароларининг саломатлигини мустаҳкамлаш ва фаровонлигини оширишга хизмат қилади».
Тиббий асбоб-ускуналар АҚШнинг Welch Allyn ишлаб чиқарувчи компанияси томонидан USAIDнинг “Марказиё Осиёда туберкулёзни тугатиш бўйича” лойиҳаси доирасида ҳадя этилган бўлиб, Фарғона вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази, вилоятдаги туберкулёз диспансерлари, касалхона ва поликлиникаларига тарқатилади.