Ўзбекистонда саводхонлик даражаси 99,99 фоизга етди

ЮНЕСКО Ўзбекистонда саводхонлик даражаси 99,99 фоизга етганини маълум қилди. 

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мактабгача таълим ташкилотларини сонини тўрт бараварга оширган ва аҳолининг тез суръатларда ўсишига қарамай мактабгача қамраб олиниш даражаси 2017 йилдаги 24% дан 2021 йилда 62% гача ошган. Бунда хусусий секторни жалб қилиниши муҳим омиллардан бири бўлган.

ЮНЕСКО тавсиялари асосида Ўзбекистон ҳукумати охирги 3 йилда олий таълим муассасалари сонини икки бараварга ошириш бўйича амалий қадамлар ташлаган. 2021 йилда олий таълимга қамраб олиниш кўрсаткичи уч баравар – 28% гача ортган. Бу рақамни 2030 йилгача 60% гача ошириш режалаштирилган.