ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабарига кўра, 10 август куни Фарғона вилояти ИИБ ТХТБга Қўқон бирлашган ёнилғи омбор хўжалиги Фарғона вилояти Олтиариқ кўмир омбори мудири 28 ёшли А.К. моддий жавобгарлигида бўлган 541 млн сўмлик 852 минг тонна БР3 маркали кўмирни сотиб юборгани ҳақида хабар берилган.
Аниқланишича, мудир А.К. ўзига бириктирилган аҳоли ва бюджет ташкилотларига тарқатилиши лозим бўлган кўмир маҳсулотларини пулини кейинчалик бериш шарти билан танишларига арзон нархда сотиб юборган.
Ҳолат бўйича А.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.