Аввлароқ, Қашқадарёда аёл ногирон онасини ҳокимиятдан пул сўрмагани учун калтаклагани ҳақида хабар берган эдик. «Uznews.uz» маълум қилишича, онасини урган О.Х. 4 август куни вилоят неврологик диспансерига ётқизилган.
Қайд этилишича, аёлга ушбу махсус муассасада тиббий кўрикдан ўтиш тавсия қилинган. Маълумот вилоят нейропсикиятрик диспансерида тасдиқланган.
Яқин кунларда унинг 1-гуруҳ ногирони бўлган онаси М.А.ни даволаниш учун вилоят шифохоналаридан бирига юбориш режалаштирилган. Унинг соғлиғи яхшилангач, у Яккабоғ туманидаги «Саховат» уйига жойлаштирилиб, давлат қарамоғига ўтказилади.
Қарши шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, М.А.ни қариялар уйига кўчиришга унинг қизи рози бўлмаган.
Маълумот учун, вилоят ИИБ 70 ёшли М.А.га ҳимоя ордери берилгани ҳақида хабар берган эди.