Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси ва USAID`нинг «Марказий Осиёда хавфсиз миграция» лойиҳаси ўзбекистонликлар учун @salom_migrant_bot ботини яратди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу бот орқали мигрантлар қонуний меҳнат миграцияси ва хорижда яшаш қоидалари тўғрисида маълумот олибгина қолмай, одам савдосининг мавжуд хатарлари тўғрисида ҳам огоҳлантирилади, қайтиб келган ёки ҳозирда хорижда бўлган мигрантларга ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича маслаҳат берилади.
Бундан ташқари, бот орқали одам савдоси билан боғлиқ вазият юзасидан онлайн «долзарб алоқа»га мурожаат қилиш имконияти бор. Бу каби мурожаатлар бевосита Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси ҳам йўналтирилади.