У юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқарога ер ажратилишига эришмоқчи бўлган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда У.Н. фуқаро Ж.ни Андижон шаҳар саноат ҳудудида жойлашган ўзига тегишли кўчмас мулк объектига туташ бўлган ер майдонидан қўшимча ер участкаси ажратиб беришни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 50 000 АҚШ доллари эвазига тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришга ишонтириб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан У.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.