“Имконият” лойиҳасини амалга оширишдан кўзланган мақсад нима?

Ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш Марказининг Фарғона вилоят бўлими Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган танловда “Ҳаракатлар стратегияси, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури ижросида фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирокини таъминлаш” мавзусида “Имконият” номли лойиҳаси ғолибликни қўлга киритган.

Марказнинг вилоят бўлими томонидан мазкур лойиҳа доирасида вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси,  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш  вилоят бошқармаси, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш ораганлари ходимларини малакасини ошириш бўйича ўқув курслари билан ҳамкорликда бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Маълумки аҳоли турмуш фаровонлигининг муҳим омили ҳисобланган тадбиркорлик, оилавий бизнес ва ҳунармандчилик, касаначиликни ривожлантириш ҳамда аҳолини турмуш даражасини ошириш борасидаги фаолиятни янада самарали ташкил этиш бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланади.

Эндигина тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаро дуч келаётган турли саволларига жавоб олишда ёки умуман тадбиркорлик кўникмаси шаклланмаган, айниқса  кам таъминланган  ва даромади паст фуқароларда нотўғри тушунча  ва ишончсизлик пайдо бўлмаслиги учун ҳам улар билан доимий ва самарали тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўтказилаётган тадбирларнинг асосий мақсади маҳалладаги оилалар, айниқса кам таъминланган ва даромади паст аҳолини турмуш даражасини яхшилашга кўмаклашиш, аҳоли ўртасида оилавий тадбиркорлик, маълум бир ҳунарга эга бўлиш, шахсий томорқа хўжалигидан самарали фойдаланиш бўйича ўз имкониятларини таҳлил қила олиш салоҳиятини, ўзига ишонч ва шижоатни шакллантиришдан иборатдир.

Элдорбек Матмусаев

Ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш Марказининг Фарғона вилоят бўлими раҳбари