Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 5 сентябрдан бошлаб мамлакатда карантин талаблари қисқартирилади.
Қарорга кўра, қуйидагиларга рухсат берилади:
Умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария талабларига риоя этиши талаб этилади:
банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.
Томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар (фақатгина театр ва кинотеатр) фаолиятига, қуйидаги санитария талабларига риоя этган ҳолда:
объектнинг ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш;
ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштириш ҳамда тиббий ниқобда бўлиш (зарур ҳолларда тадбир 2 соатдан зиёд давом этганда ниқобни бепул алмаштириш);
объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион «тўшаклар», антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик;
ҳар бир сеансдан кейин ўриндиқ ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши.
Парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:
ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда навбатда туришини таъминлаш;
аттракционларнинг юза қисмини ҳар соатда ёки ҳар бир фойдалангандан сўнг дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
аттракциондан фойдаланишда ижтимоий масофани сақлаш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш (ёпиқ бинолардаги аттракционлар фаолияти учун).
йўналишли такси фаолияти давомида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчиларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37С ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишини таъминлаш;
йўналишли таксида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлишини, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспорт воситасига чиқишига йўл қўймаслик;
транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилишини таъминлаш керак бўлади.
Ота-оналарнинг фикрлари ва маҳаллий депутатлар кенгашлари таклифларига мувофиқ сентябрь ойидан мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларининг анъанавий ва масофавий шаклдаги фаолиятига ҳам рухсат берилади.
Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария талабларига риоя этиши талаб этилади:
ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;
ходимлар тиббий ниқобдан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозлаш.