Халқ депутатлари Тўрақўрғон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман мактабгача таълим бўлими раҳбари Баҳодир Ориповнинг ҳисоботи тингланди.
Ҳисоботда таъкидланганидек, бугун туманда 45 та мактабгача таълим муассаси фаолият юритмоқда. Мазкур МТМда 5825 нафар бола таълим-тарбия олмоқда. Жорий йилда 3та боғча таъмирланиши натижасида яна 6 минг 710 бола МТМга қамраб олинади.
Йиғилишда тумандаги МТМларга болаларни қамраб олиш боғча ёшидаги болаларнинг 30 фоизини ҳам ташкил этмагани, муассасаларда умумий аҳвол талаб даражасида эмаслиги ҳамда туманнинг айрим ҳудудларида МТМлар умуман фаолият юритмаётгани депутатлар томонидан қаттиқ танқид қилинди.
Мазкур масалаларни ҳал этиш юзасидан эса Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Б.Мамадалиев томонидан логопид боғчаларни ташкил этиш, боғчаларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масаласи ҳамда хусусий боғчаларда тўлов миқдорини камайтириш ҳисобига болаларни боғчага қамраб олишни кўпайтириш бўйича зарур таклиф ва тавсиялар берилди.
Йиғилишда билдирилган таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.
O‘zLiDeP Наманган вилоят
Кенгаши матбуот хизмати.