Ҳайфсан интизомий жавобгарликка кирадими?

CАВОЛ:

Мен ташкилотда 8 йилдан бери ишлайман. Шу кунгача иш давомида бирор хатоликка йул қуймай ишлаб келдим. Лекин, шундай ҳолат руй бердики, биз ишхона ҳодимлари билан, ишда хатоликка йул қуйдик ва бунинг натижасида ташкилот қилинган хато учун, анча зарар кўрди. Рахбарият бизга хайфсан берди. Бизга берилган хайфсан, интизомий жавобгарликка кирадими?

М. Марупов.

ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасида интизомий жазолар белгиланган.

Жумладан, ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

  • ҳайфсан;

  • ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима;

  • меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари).

Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳакининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолиш ушбу кодекснинг 164-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда иш берувчи томонидан амалга оширилади;

Ушбу кодекснинг модда талабларида назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўлланиш тақиқланади.

Саволга ҳуқуқшунос Камолиддин Тилябоев жавоб берди.