Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати билан хамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида қиймати 1 млрд 100 млн сўмлик смартфонларнинг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.
Наманган шаҳрида фуқаро А.А.нинг хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлидаги «Кобалт» ва «Нексия 3» русумли автомашиналар салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва хеч қандай хужжатлари бўлмаган қўл телефонлари борлиги аниқланди.
«Red Mi ва HUAWEI бренди остидаги мазкур смартфонлар жами 867 дона бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра уларнинг умумий қиймати 1 млрд 100 млн 102 минг сўмни ташкил қилади.