ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Наманган-Заркент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Иномжон Қамчиев бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина Янгиқўрғон тумани Газнон маҳалласи ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, автомашина ўриндиғи остидан 602.481 АҚШ доллари топилди.
Маълум бўлишича, Чортоқ туманида туғилган фуқаролар, муқаддам судланган Иномжон Қамчиев ҳамда Шерзод Сувонов Тошкент ва Наманган шаҳарларида қабул қилиб олинган ушбу пулларни айланма йўллар орқали Қирғизистонга ўтказиб беришлари керак бўлган.
Бундан ташқари, хориж валютаси билан боғлиқ жиноят Қашқадарё вилоятида ҳам фош этилди.
Жумладан, ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармалари ходимларининг ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида Қарши шаҳрида яшовчи Ғайрат Холиқов ҳамда Нурбек Бобожонов қонунга хилоф равишда 9300 АҚШ долларини 79.700.000 сўмга сотаётган вақтда ушланди. Уларнинг ёнидан яна 20.020 АҚШ доллари ва 132.308.000 сўм ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бизнинг Telegram-каналимизга обуна бўлинг!