14 июнь куни Фарғона вилояти божхона ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати чегара қушинлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона тумани Лоғон қишлоғи ҳудудида харкатланаётган фукаро М.Қ чегара ҳудуди олдида тўхтатилиб, унинг ёнидаги қўл юклари кўздан кечирилди, натижада муқаддам Қирғизистондан айланма йўллар орқали божхона назоратини четлаб олиб ўтилган, киймати 27 миллион 900 минг сўмлик 1400 қути “Esse Change”, 950 қути “Милано” ҳамда 450 қути “Mond” номли сигаретларни фуқаро ноқонуний ташиб кетаётгани аникланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.