Жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқини тўлиқ тадбиркорлик субъектларига ўтказиш 2021 йилнинг 1 январига кечиктирилди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 15 февраль куни ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Ҳукуматнинг 2017 йил 22 декабрдаги қарорида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқини 2018 йил 1 январдан босқичма-босқич, 2019 йил 1 январдан эса тўлиқ хусусий тадбиркорларга бериш кўзда тутилган эди. Ҳужжатда ушбу муддатнинг кечиктирилиш муддатлари келтирилмаган.
Ҳужжатда транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техник базаларни жойлаштириш учун бино ва майдонларга талаблар ҳам тасдиқланган.