Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электр энергияси, табиий газ ва совуқ сув ҳисоблагичларини ўрнатиш ва ечишга ариза юбориш бўйича янги хизматлар ишга туширилди.
Белгиланган қоидаларга мувофиқ коммунал хизматлар истеъмолчилари тўрт йилда камида бир марта ҳисоблагични ечиш ва ўрнатиш заруратига тўқнаш келадилар. Ушбу тартиб-таомиллар давлат қиёсловидан ўтказиш билан боғлиқ.
Ушбу хизматларни кўрсатишга ариза бериш учун фойдаланувчилар барча зарур ҳужжатларни олиб, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар офисига боришлари талаб этиларди. Бу ноқулайлик туғдирарди.
Энди фуқароларда уйдан чиқмай туриб онлайн режимда ариза юбориш имконияти пайдо бўлди.
Тегишли ҳавола орқали ўтиб, керакли хизматдан фойдаланиш мумкин: