Эслатиб ўтамиз, июнда президент томонидан тасдиқланган Ўзбекистоннинг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясида янги Солиқ кодексини Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва бошқа ташкилотлар экспертлари жалб қилинган ҳолда ишлаб чиқиш кўзда тутилган эди.
Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат 18 бўлим, 60 боб ва 396 моддадан иборат. Муҳокамалар 6 декабрга қадар давом этади.