Ҳужжат билан Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар киритилмоқда. Шундай қилиб, паспортни тайёрлаш муддати узайтирилмоқда.
Хусусан, у объектнинг мураккаблигига қараб:
• кўп квартирали уйлардаги квартиралар учун – 5 иш кунигача;
• якка тартибдаги уй-жой учун – 8 иш кунигача бўлган муддатда тайёрланади.
Кўчмас мулк объектларининг яшаш учун мўлжалланмаган қисми ва умуман кўп квартирали уй бўйича:
• умумий майдонда:
– 100 кв. метргача – 8 иш куни; – 100 дан 1000 кв. метргача – 10 иш кунигача; – 1000 дан 5 000 кв. метргача – 15 иш кунигача; – 5000 дан 15 000 кв. метргача – 20 иш кунигача; – 15000 дан 50 000 кв. метргача – 26 иш кунигача; – 50 000 кв. метрдан ортиқ бўлганда – 35 иш кунигача муддатда тайёрланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.05.2025 йилдан кучга кирди.