Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш асослари кенгайтирилмоқда

Президент томонидан 05.05.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1062сон Қонун имзоланди.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинадиган ҳолатлар рўйхати кенгайтирилоқда.

Эндиликда ушбу ҳуқуқ ер участкасини олганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда – муддати ўтган қарздорлик унинг мавжудлиги тўғрисида ваколатли органлар томонидан огоҳлантириш берилган санадан эътиборан 6 ой ичида бартараф этилмаганда ҳам тугатилади.

Бундан ташқари, ер ости сув манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сув олинганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 5 баравари миқдорида белгиланади. Бунда мазкур қоида жисмоний шахслар томонидан шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун суткасига 5 метр кубгача бўлган ҳажмда ер ости сувларини якка тартибда олиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.05.2025 йилдан кучга кирди.