“Ҳуқуқий маслахатлар куни” акцияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 март куни Фарғона шаҳар давлат хизматлари марказида, «Юксалиш» ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси ва  Ўзбекистон Нотариал палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида “Ҳуқуқий маслахатлар куни” акцияси ўтказилди.

Акцияда ахоли вакиллари, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Унинг доирасида 50 нафарга яқин фуқаролар ер, уй-жой, меҳнат ва оилавий муносабатлар, автотранспорт воситаларини расмийлаштириш, фуқаролик паспортини олиш, мол-мулкка эгалик қилиш, ҳадя ва мерос масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар олдилар.