Ўзбекистонда 2024 йилда 66 109 та ҳолатда ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши аниқланган. Бу ҳақда Кадастр агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ўтган 2024 йил мобайнида Кадастр агентлиги томонидан олиб бориладиган ер ва кадастр назорати йўналишида амалга оширилган тадбирлар натижасида:
66 109 та ҳолатда 9 462,3 гектар ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланиб,
41 972 та ҳолатда 4 472,2 гектар ерда қонунбузилиш ҳолатлари ихтиёрий равишда бартараф этилди.
Шунингдек,21 459 та ҳолатда 4 654,1 гектар ерга даъво аризалари киритилди. 5 561 та (1 144,5 гектар) даъво аризалари судлар томонидан қаноатлантирилди ва мажбурий ижрога қаратилди.
Жиноят ва маъмурий жавобгарлик:
2 146 та ҳолатда жиноят аломатлари бўлган материаллар прокуратура органларига юборилди.
41 708 та шахсга ерга оид ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чоралари қўлланилди.
Бугунги кунда ер ва кадастр назорати тадбирлари давом этмоқда.